Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида янги видеомурожаатини эълон қилди. Унда Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийни Михаил Булгаковнинг «Ит юрак» асари қаҳрамони Полиграф Шариков билан таққослаган. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.
«Мана сен, Алексей Полиграфович, муносиб давомчига айланмоқдасан. Бироқ, агарда Шариков китобда шунчаки тентак ва саводсиз одам бўлса, сен ундан ҳам узоқроққа қараб кетаяпсан. Сен нафақат сафсатабоз, балки жуда ҳам бадиий ёлғончисан», — деди тадбиркор.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, мухолифатчидан дебатларга таклифни эмас, балки узр сўрашини кутганди.
«Бизнинг дебатлар судда бўлади, Алексей Полиграфович Навальний. Туф сенга яна бир марта», — деди у.
Бундан ташқари, Усмонов ўзининг илк видеомурожаати ҳақида ўз фикрини, жумладан, «жуда ёмон» бўлса ҳам, билдирган барчага миннатдорлик изҳор қилди.
Аввалроқ Алишер Усмоновнинг биринчи видеомурожаати ҳамда унга Навальний қайтарган жавоби ҳақида мақолалар тақдим этилганди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди