21:58 / 24.05.2017
6 995

Испан суди Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди

Испан суди Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди
Испания Олий суди “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Football Espana нашри ўзининг “Твиттер”даги саҳифаси орқали хабар тарқатмоқда.

Месси ва унинг отаси 2007, 2008 ва 2009 йилларда солиқлардан бўйин товлаш айби билан жорий йилнинг июн ойида судда жавоб беришади. Гап аргентиналик футболчининг ўша йилларда ўз имижидан топган даромади ҳақида кетмоқда.

Аммо, шуни эслатиб ўтиш лозимки, бу ҳукм футболчини қамоққа киришига сабаб бўла олмайди. Боиси, Испанияда 2 йилдан кам бўлган қамоқ жазоси тегишли тартибда синов муддатига алмаштирилиши мумкин.

Манба: Hilol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Испан суди Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди