Тошкент шаҳрида қалбаки гувоҳнома тақдим этган шахс аниқланди, деб хабар қилмоқда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси.
Маълум бўлишича, 2017 йилнинг 21 май куни тахминан соат 02:00 да, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан, Юнусобод туманида жойлашган “Уч Қахрамон” йўл-патруль хизмати масканида давлат рақам белгиси 01 Н 352 GA бўлган «Матиз» русумли автоулов тўхтатилган вақтда, ҳайдовчи Анвар Тожибоевич Туракулов ўзини ички ишлар ходими деб таништириб, хизмат гувоҳномасини тақдим этган. Хизмат гувоҳномаси аслига шубҳаланилганлиги сабабли, у ИИБга олиб борилиб, ундан ушбу гувоҳнома олиб қўйилган.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Олиб борилган тергов олди суриштирув жараёнида гувоҳнома А.Т.Туракуловнинг марҳум отасига тегишли бўлганлиги ва унга ўзининг фотосуратини ёпиштириб, сохталаштирганлиги аниқланган.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми билан (сохталаштирувчининг ўзи фойдаланиш мақсадида расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш) жиноят иши қўзғатилган.
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?