Россияда ишловчи қирғизистонлик меҳнат мигрантлари ўз юртларига жорий йилнинг илк уч ойи давомида рекорд ҳажмдаги маблағни юборди. Республика Миллий банкининг статистик ҳисоботига кўра, гап 433 млн. доллар ҳақида бормоқда.
"Бу вақт давомида 2016 йилнинг худди шу даври билан таққослаганда пул ўтказмалари ҳажми 67 фоизга ортди ва 433 млн. долларни ташкил қилди", - дейилади ҳужжатда. Бир йил аввал бу сумма 291 млн. долларга тенг эди. Статистикага кўра, сумма ҳаттоки 2013 йилнинг январь-март ойлари кўрсаткичидан ҳам ошиб кетган, ўшанда мигрантлар уч ой ичида 411 млн. доллар маблағ ўтказганди.
Умуман ҳисобда, Қирғизистондан бўлган меҳнат мигрантлари сўнгги 12 йил давомида ўз юртларига 16,4 млрд. долларлик пул ўтказмаларини юборган. Бу сумманинг тахминан 95 фоизи республиканинг Россияда ишловчи фуқаролари ҳиссасига тўғри келади.
Қирғизистон ҳукумати маълумотларига кўра, Россияда айни дамда ушбу давлатнинг 500 мингдан 1 млн.га яқин фуқароси ишламоқда.
Аввалроқ 2016 йилда жисмоний шахслар томонидан Россиядан Ўзбекистонга кредит ташкилотлари, жумладан тўлов тизимлари орқали юборилган умумий пуллар миқдори 2,741 млрд долларни ташкил қилгани ҳақида хабар бергандик.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Кирғиз Республикасида 45 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилади
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?