Жорий йилнинг 27 апрель куни номаълум шахслар Сергели тумани ҳудудида жойлашган “Қум-Ариқ Метан” ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида ўғирлик содир этишди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар ИИББ” хабарига асосланиб “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
Аниқланишича, ўғрилар фуқаро “Д”га тегишли Cobalt русумли автомашина салонидан 22.000.000 сўм нақд пулларни талончилик йўли билан эгаллаб, давлат рақами белгиси бўлмаган Nexia-2 русумли автомашинада яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 166-моддаси (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар жараёнида мазкур жиноятни муқаддам судланган шахслар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олиндилар.
Мазкур жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди