Москва полициячилари куни кеча 9 яшар болани қўлга олишди. У автобус, енгил автомобиллар, ўткинчиларга яқин бориб баланд овозда Шекспирнинг «Гамлет» асаридан парчалар ўқирди.
Суриштирувлар шуни кўрсатдики, боланинг отаси бошқа аёлга уйланган, ўгай она эса бир четда туриб болакайни тиланчилик қилишга мажбурларкан. Ота ўгай онага қарши ҳеч қандай чора кўра олмайди, сўзини икки қила олмайди. Қолаверса, оилада деярли ҳеч ким ишламайди. Шунинг учун тўққиз яшар ўғилнинг хизматидан фойдаланишга мажбур.
Полициячилар болани бўлимга олиб кетишаётганда, ўгай онаси улар билан сал қурса муштлашаёзди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари тиланчилик қилишга мажбур этилган боланинг отаси ва ўгай онасига нисбатан маъмурий чора кўриш ҳақида баённома тузишди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди