Тошкент шаҳар ИИББ ўтган ҳафта давомида кузатув камералари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари қоидабузарлари топ-5 лигини эълон қилди.
Биринчи ўринни Ваз-21063 русумли, давлат рақам белгиси 10 J 506 FA бўлган автомашина ҳайдовчиси банд этди. У жами 32 марта қоидабузарликлар яъни, 1 марта белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 31 марта светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунишни хохламаган ҳолда, жарималар миқдорини 9 435 825 сўмга етказди.
Иккинчи ўринга Cobalt русумли, давлат рақам белгиси 10 J 434 LA бўлган автомашина ҳайдовчиси сазовор бўлди. Ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 21 марта яъни, 18 марта белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 3 марта светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаслик каби қоидабузарликларни содир этиб, жарима миқдорини 4 193 700 сўмга етказди.
Учинчи ўринда Matiz русумли, давлат рақам белгиси 01 O 905 RA бўлган автомашина ҳайдовчиси қайд этилди. У жами 17 марта, жумладан, 16 марта белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 1 марта светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган ҳолда ҳаракатлангани учун, жарима миқдори 2 845 725 сўмни ташкил этди.
Тўртинчи ўринни Spark русумли, давлат рақам белгиси 01 B 361 PA бўлган автомашина ҳайдовчиси эгаллади. Ҳайдовчи 15 марта белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаган. Жарима миқдори 2 246 625 сўмни ташкил этади.
Бешинчи ўринда Nexia 2 GLE (давлат рақам белгиси 30 707 FAA) автомашинаси ҳайдовчиси. 14 марта белгиланган тезлик талабларига амал қилмаган ҳолда ҳаракатлангани учун . Унга 3 295 050 сўмлик жарима солинган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди