19:05 / 29.05.2017
6 738

Бозорлардаги ўзбошимчаликларга барҳам бериладиган бўлди

Бозорлардаги ўзбошимчаликларга барҳам бериладиган бўлди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг (23.05.2017 й. 2185-сонли) қарорига биноан, "Бозорлар, савдо мажмуалари ва уларнинг бўлинмаларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкиллаштириш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом"га ўзгартиришлар киритилди.

Ҳужжатда бозорлар ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, аввал умумий рўйхатда келтирилган савдо мажмуалари ва уларнинг бўлинмалари даромад манбалари белгилаб қўйилди.

Бозорлар ва савдо мажмуаларини бошқариш тартиби тўғрисидаги тартибларига ҳам тузатишлар киритилди. Жумладан, Низомга сотувчилар, бозорлар ва савдо мажмуалари маъмуриятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

Маъмуриятнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, ўрнатилган савдо қоидалари талабларини бажармаслик, бозор ва савдо мажмуаларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига риоя этмаслик каби қоидабузарликлар учун жавобгарлик меъёрлари белгилаб қўйилди.

Шунингдек, улар ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирмаганлик учун ҳамда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳномасиз жисмоний шахсларга стационар савдо шохобчаларини тақдим этганлик учун жавобгарликка тортилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бозорлардаги ўзбошимчаликларга барҳам бериладиган бўлди