07:10 / 30.05.2017
9 336

Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи кутилмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюриши кутилмоқда.

Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, Президентнинг ташрифи 1-2 июнь кунларига мўлжалланган. Алоҳида қайд этиш керак, Шавкат Мирзиёев водийга президентликка сайланганидан буён ҳали бормаган эди.

Андижонда Президент ташрифига тайёргарлик кўриш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Ташриф давомида вилоятдаги фермер хўжаликлари, енгил-саноат корхоналарида бўлиш, янги бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксар қисмини андижонликлар ташкил қилади. Қолаверса, у ерда яқинда музқаймоқдан оммавий заҳарланиш кузатилди.

Бундан ташқари, сайтимиз орқали Андижон вилоятида оммавий меҳнатга жалб этилаётган ўқитувчилар ва тиббиёт муассасалари ходимларининг мурожаатлари ҳақида ҳам мақола бергандик.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи кутилмоқда