07:36 / 30.05.2017
6 520

Навальний - Алишер Усмонов видеожанги: мухолифатчи олигархга қарши далилларни санаб чиқди

Навальний - Алишер Усмонов видеожанги: мухолифатчи олигархга қарши далилларни санаб чиқди
Россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг мухолифатдаги сиёсатчи, «Коррупцияга қарши курашиш фонди» етакчиси Алексей Навальнийга иккинчи видеомурожаати ортидан, Навальний яна Алишер Усмоновга жавоб тайёрлади.

Эслатиб ўтамиз, А.Усмонов иккинчи чиқишида Навальнийни бирорта ҳам исботи йўқлиги, барча гаплари қуруқ бўҳтон эканлигида айблаб, 31 май куни судда жавоб беришини айтиб ўтган эди.

Навальний янги мурожаатида Усмоновнинг ҳар бир айбловларига пунктма-пункт жавоб бериб, далил-исбот учун ҳужжатлар ва ҳаволалар келтириб, унинг давлат активларини ноқонуний ўзлаштириш, солиқдан қочиш ва юқори мартабали давлат амалдорларига, хусусан бош вазир Дмитрий Медведев билан жиноий тил бириктирганликда айблаган.

«Бизнинг Усмонов билан бундай суҳбатларимиз диққатни бош бадкирдорлар — Медведев ва Путиндан нарига олиб кетмоқда, бироқ барибир бу фойдали диалог», — деган Навальний.

«Хомашё олигархлари жонга тегишди. Улар зараркунанда инсонлар. Улардан мутлақо фойда йўқ. Улар ҳеч нарса қурмаган, ихтиро қилмаган ёки бажармаган. Улар хомашё сотиб, коррупция ва ишчиларга паст маош тўлаб, фойда олишади. Бу ҳақда олигархларга қарши манифестимда ҳам ёзганман», — деган мухолифатчи.

«Ҳа, мен Путинга қаршиман, уни бош бадкирдор деб биламан. Лекин «Ҳа, мен Усмоновга қаршиман», деб айта олиш ҳам муҳимликда ундан қолишмайди. Олигархлар — зиёнкор режимнинг таянчи, у мамлакатдаги қашшоқликнинг сабабларидан бири», — деган А.Навальний.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навальний - Алишер Усмонов видеожанги: мухолифатчи олигархга қарши далилларни санаб чиқди