21:30 / 30.05.2017
6 479

Видео: Аризонада буғу айиқдан ўз боласини қутқариб қолди

Видео: Аризонада буғу айиқдан ўз боласини қутқариб қолди
Американинг Аризона штатида буғу ўз боласини ҳимоя қилиш учун айиққа ҳужум қилди. Гувоҳлар бу воқеани видеога муҳрлашди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Видео аввалида буғу боласи деярли кўринмайди, унинг фақат чийиллаши эшитилади. Айиқ унга бир неча бор яқинлашишга ҳаракат қилади, бироқ она-буғунинг қатъий нигоҳи остида бунга журъати етмайди.

Буғу чалғиган пайтида айиқ ҳужумга киришади. Она буғу йиртқич томон югуриб, боласини қутқаради. У шу заҳотиёқ "ўлжаси"ни ташлаб, дарахтга чиқа бошлайди. Шундан сўнг буғу ва унинг боласи ўз йўлида давом этади.

Ролик муаллифларининг таъкидлашича, жониворларнинг кейинги тақдири уларга номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Видео: Аризонада буғу айиқдан ўз боласини қутқариб қолди