06:30 / 31.05.2017
6 852

Оилавий мулкни ўзлаштириш мақсадида 11.100 АҚШ доллар ўғирлангани ҳақида ёлғон хабар берган аёл қўлга олинди

Оилавий мулкни ўзлаштириш мақсадида 11.100 АҚШ доллар ўғирлангани ҳақида ёлғон хабар берган аёл қўлга олинди
2017 йил 01 апрель куни, фуқаро Зарофат Саидганиевна Ахмедова Юнусобод туман ИИББга мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, талончилик йўли билан 11.100 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларини эгаллаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат бўйича Юнусобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми «б» банди (талончилик, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб) билан жиноят иши қўзғатилган эди. Лекин, дастлабки тергов жараёнида Ахмедова турмуш ўртоғи билан ўзаро келишмовчилик натижасида, ғаразгўйлик ниятида, умумий оилавий мулкни ўзлаштириш мақсадида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ёлғон хабар билан мурожаат этиб, ёлғон гувоҳлик берганлиги аниқланган.

Тергов натижасига кўра, Ахмедова Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 237-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (ёлғон хабар бериш) ва 238-моддаси 1-қисми (ёлғон гувоҳлик бериш) билан жиноий жавобгарликка тортилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оилавий мулкни ўзлаштириш мақсадида 11.100 АҚШ доллар ўғирлангани ҳақида ёлғон хабар берган аёл қўлга олинди