14:38 / 31.05.2017
9 007

Видео: журналист қизни қучоқлаб ўпган спортчи мусобақадан четлатилди

Видео: журналист қизни қучоқлаб ўпган спортчи мусобақадан четлатилди
Франциялик теннисчи Максим Аму жонли эфир вақтида журналистга тегажоқлик қилгани учун “Ролан Гаррос” турниридан четлатилди.

Eurosport канали мухбири Мэли Томас уругвайлик теннисчи Пабло Куэвасга қарши жангдаги мағлубиятидан сўнг Амудан тўғридан-тўғри эфирда интервью олди. Суҳбат чоғида спортчи минглаб томошабин олдида қизни маҳкам қучоқлаб, ўпа бошлаган. Бу қўполлик журналистга ёқмаган ва ундан қочишга уринган. Мэли “агар бу жонли эфир бўлмаганида уни урардим”, деб айтган.

Ушбу воқеа туфайли Амунинг турнирдаги аккредитацияси бекор қилинди. Франция Теннис федерацияси эса унга қўшимча жазо белгиланишини ваъда қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Видео: журналист қизни қучоқлаб ўпган спортчи мусобақадан четлатилди