18:33 / 31.05.2017
12 741

11 ёшда эдим. Эрга тегасан дейишди. Тегдим!

11 ёшда эдим. Эрга тегасан дейишди. Тегдим!
АҚШнинг Флорида штатида яшовчи Шерри Жонсон китобининг тақдимотида анча йиллар олдинги бўлиб ўтган воқеа тўғрисида очиқ гапирди.
“Оилам билан ибодатхонага боргандик. Улар ибодат билан машғул эди. Ибодатхона хизматчиларидан тўрттаси мени панароққа судраб кетишди. Номусимга тегишди. Ҳомиладор бўлиб қолганимда 11 ёшимда эдим. Оилам айбдорларни топди. Бирини менга уйланишга мажбур қилишган.

Онам ёнимга келиб:
“Сени эрга бермоқчимиз, турмушга чиқасан” деди.
Мен:
“Эрга бериш нима дегани? Турмушга чиқиш қанақа бўлади?”, деб сўрадим.
Онам жим бўлиб қолди. Узоқ ўйланди. Жавоб беролмади. Хозир 9 та болам бор. Онам ҳамон жавоб бергани йўқ”.

Флорида штатида никоҳ ёши чегараланмаган, ҳатто 11 яшарлар ҳам турмуш қуриши мумкин бўлган дунёдаги 27 та шаҳардан биттаси. Шерри Жонсон туғилганидан бугунига қадар бошидан ўтказган кунларини “Кечириш мумкин бўлмаганларни кечириш” номли китобига киритган.
2011 йилда олиб борилган тадқиқотларга кўра, тажовузга учраб ёки оилаларининг тазйиқи билан ҳали 16 га тўлмай эрга узатилган қизларнинг сони 9, 4 миллион деб қайд этилганди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 11 ёшда эдим. Эрга тегасан дейишди. Тегдим!

Жамият янгиликлари