21:12 / 31.05.2017
9 173

Москвадаги Люблинск суди миллиардер Алишер Усмоновнинг фойдасига ҳукм эълон қилди!!!

Москвадаги Люблинск суди миллиардер Алишер Усмоновнинг фойдасига ҳукм эълон қилди!!!
Маълумки, Россияда яшаб фаолият юритаётган юртдошимиз, миллиардер Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальний устидан судга шикоят аризаси тақдим этганди. Бунга қадар видеомурожаат ташкил этиб, унда Навальнийни инсофга чақирган, аслида Алишер Усмонов ким, нима билан шуғулланади, қандай дунёқарашга эга, қандай хайрли ишларни амалга оширган ва оширмоқда, хуллас, шу масалада гапириб, мухолифатчини ёлғон ахборот тарқатмасликка чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, Навальний Алишер Усмоновни ҳукумат раҳбарларига пора берганлик, корурупция жиноятлари содир этганликда айблаган, бундан ташқари шахсини қаттиқ ҳақоратлаганди.

Суд Алишер Усмоновнинг шикоят аризасини атрофлича ўрганиб чиқиб, Навальний тарқатган гап-сўзлар, айбловларни ноқонуний ҳамда асоссиз деб тан олиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Жумладан, Навальнийни бундан кейин асоссиз айбловлар тарқатмаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди.

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари, гувоҳларнинг гапига қараганда, Усмонов судда Навальнийдан бир тийин ҳам пул талаб қилмаган. Фақат ортиқча бўлар-бўлмас гапларни гапирмасликка чақириб қўйишларини сўраган, холос.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Москвадаги Люблинск суди миллиардер Алишер Усмоновнинг фойдасига ҳукм эълон қилди!!!