8 172
Тошкент вилоятида автомобиль олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик билан шуғулланган вояга етмаган шахслар ушланди
Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган вояга етмаган Рухшод Тиркашов (исмлари ўзгартирилган) муқаддам жиноят содир этганлиги боис жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан хулоса чиқармай ўзгаларнинг мол-мулкини яширин равишда талон - тарож қилишга уринади, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
У жиноий шериги 2001 йилда туғилган Комил Буриев билан жиноий тил бириктириб, Ўртачирчиқ туманида яшовчи Меҳроб Ворисовга тегишли “ВАЗ-2102” русумли автомашинани олиб қочиб кетган. ИИБ ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида машина олиб қочарлари тезда ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу гуруҳ томонидан илгари ҳам автотранспорт воситасини олиб қочиш, ўғрилик ва талончилик каби жиноятлар содир этилганлиги аниқланган. Бу жиноий ҳаракатларга 2000 йилда туғилган Илхом Ёқубов ҳам жалб этилган.
Жумладан, Комил Буриев ва Илхом Ёқубовлар томонидан жорий йилнинг 14 май куни Тўйтепа шаҳри Тошкент йўли кўчасида жойлашган нотариус биноси яқинида эшиклари очиқ ҳолатда турган сариқ рангли “ВАЗ 21011” русумли автомашинани олиб қочиб кетишган.
Ҳозирда ушбу вояга етмаганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди