01:21 / 06.06.2017
7 172

Ҳиндистонда автоҳалокат оқибатида 22 нафар одам тириклайин ёниб кетди

Ҳиндистонда автоҳалокат оқибатида 22 нафар одам тириклайин ёниб кетди
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Йўловчилар автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида ёнғин чиққан. Оқибатда 22 нафар одам тириклайин ёниб кетган, 19 нафари жароҳатланган. Бу ҳақда NDTV хусусий ҳинд телекомпанияси хабарига таяниб Кун.уз ёзмоқда.

ОАВ маълумотларига кўра, автобусда 38 нафар йўловчи, 2 нафар ҳайдовчи ва битта чиптачи бўлган. Кўпчилик йўловчилар тўқнашув вақтида уйқуда бўлганлар. Ўт ўчирувчиларга ёнғинни ўчириш учун бир неча соат керак бўлган.

Барча жароҳат олганлар касалхоналарга жойлаштирилганлар, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Шифокорларнинг маълум қилишича, жасадлар жуда кучли ёниб кетгани сабабли уларни таниш мураккаб бўлмоқда.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жароҳатланганлар ҳаққига дуо қилиши ва вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳиндистонда автоҳалокат оқибатида 22 нафар одам тириклайин ёниб кетди