10:29 / 06.06.2017
7 194

Коинотдаги энг қайноқ сайёра очилди

Коинотдаги энг қайноқ сайёра очилди
Астрономлар халқаро жамоаси энг қайноқ экзосайёрани аниқлашди. Бу борадаги тадқиқот Nature журналида чоп этилди.

KELT-9b (HD 195689 b) сайёрасининг юлдузига қараган томонидаги атмосфераси ҳарорати зарғалдоқ митти юлдузники каби 4,6 минг кельвин ёки Цельсий бўйича 4327 градусни ташкил қилади. Сайёранинг газ қобиғидаги шароитлар шундайки, уларда кўринишича молекулалар йўқ, яъни материя атомар ёки ионлашган ҳолатда.

Экзосайёра KELT-9 (HD 195689) юлдузи атрофида 1,48 суткалик давр ва ундан 0,3 астрономик бирлик узоқликда айланади. Сайёра Юпитердан тахминан 2,88 марта оғирроқ ва 6,75 марта каттароқ.

KELT-9 юлдузи эса Қуёшдан 2,5 марта оғирроқ ва 13,14 марта каттароқ. Юлдуз сиртидаги ҳарорат 10,17 минг кельвинни ташкил қилади (Қуёшнинг сиртидаги ҳарорати 5,8 минг кельвин). Юлдуз спектрал таснифлашда А ва В турдаги юлдузлар орасида жойлашган.

KELT-9 юлдузи тизими KELT (Kilodegree Extremely Little Telescope) обсерваториялари томондан тадқиқ қилинди.

Бунгача энг қайноқ экзосайёра WASP-33 b (HD 15082 b) сайёраси ҳисобланарди, унинг сирти ҳарорати 3,3 минг кельвинга баҳоланарди. Янги тадқиқотга кўра, KELT-9b сайёраси ўз қуёшидан WASP-33 b’га қараганда 700 марта кўпроқ рентген радиацияси олади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коинотдаги энг қайноқ сайёра очилди