12:06 / 06.06.2017
7 627

Мирзиёев ўзбек автосаноатини ислоҳ қилишни бошлади

Мирзиёев ўзбек автосаноатини ислоҳ қилишни бошлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилга қадар республикадаги автомобиль саноатини ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ушбу ҳужжатга кўра, беш йилдан сўнг Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробар ортади. Шу билан бирга, импортнинг ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан солиштирма нисбати 12,5 %га қисқаради, саноат корхоналарида меҳнат қилувчилар миқдори эса 1,2 баробарга ошади. Бунинг учун умумий миқдори 800 млн доллардан ортадиган сармоявий лойиҳаларини ўзлаштириш ва ҳаётга тадбиқ этиш режалаштирилган.

Қарорга мувофиқ "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Яна бир қизиқарли фактлардан бири шуки, мамлакат президенти жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб GM Uzbekistan АЖ автомобилларига акциз солиғи ставкасини 29 %дан 27 %га пасайтирди. Шу билан бирга, бундай пасайиш 2017 йилнинг 1 июнига қадар имзоланган, автомобиль қийматининг камида 85 фоизига тўланган шартномалар бўйича реализация қилинувчи автомобилларга тегишли бўлади.

Шу билан бирга имтиёзлар ҳақида ҳам унутиб қолдирилмади. "Ўзавтосаноат" АЖнинг баъзи корхоналари солиқ имтиёзларини оладиган бўлди.

"Ўзавтосаноат" АЖ ташкилотларига, истисно тариқасида, 2017-2021 йилларда ишлаб чиқарилувчи автобуслар ва юк техникаси, ўрнатилган ва тиркама техникалар, шунингдек, уларнинг эҳтиёт қисмлари экспорти аввалдан тўлов қилинмасдан ёки аккредитив очмасдан, харидор банкининг кафолати бўлган ҳолда, кўрсатилган маҳсулот харидорларга етказиб берилган кундан бошлаб 180 кун ичида тушум тушиши ёки қайта олиб кириш шарти билан рухсат берилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев ўзбек автосаноатини ислоҳ қилишни бошлади