00:33 / 07.06.2017
8 540

Мамаризо Нурмуратов Марказий Банк раҳбари этиб тайинланди

Мамаризо Нурмуратов Марказий Банк раҳбари этиб тайинланди
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими ва собиқ Молия Вазири Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раҳбари этиб тайинланди.

Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ бугун, 6 июнь санасида қабул қилинди, деб ёзади Uznews.uz сайти.

Ушбу лавозимда Мамаризо Нурмуратов марҳум Файзулла Муллажоновнинг ўрнини эгаллади.

2000-2004 йилларда Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон Молия Вазири лавозимида, 2004-2006 йилларда эса Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мамаризо Нурмуратов Марказий Банк раҳбари этиб тайинланди