13:49 / 08.06.2017
6 859

Тошкент вилоятининг 4 та туманида сув тошиши мумкин

Тошкент вилоятининг 4 та туманида сув тошиши мумкин
“Ўзгидромет” марказидан олинган маълумотга кўра, об-ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, Тошкент вилоятининг юқори тоғли ҳудудларидаги мавжуд қор қатламларининг жадал эриши туфайли Чирчиқ дарёсининг суви кўпайиб, дарё қирғоқларини емирилишига олиб келиши аниқланди.

Ҳозирда мутахассислар томонидан Чирчиқ дарёсининг жами 11 та участкасида (Юқоричирчиқ – 4 та, Қибрай – 2 та, Қуйичирчиқ – 3 та ва Янгийўл – 2 та) қирғоқларнинг емириш ҳолатлари ҳамда сув босиш хавфи юқорилиги таъкидланмоқда. Мазкур ҳудудда жами 254 та хўжалик (1615 нафар фуқаро), 23 та дала ҳовлилар ва 80 гектар экин ер майдонлари мавжуд.

Сув босиши мумкин бўлган ҳудудларнинг олдини олиш, келгусида аҳолини ва экин ер майдонларини содир бўлиши мумкин бўлган сув тошқини билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш борасида кечиктириб бўлмайдиган муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя ишларни амалга ошириш мақсадида, Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида 7 июнь ҳолатига жами бўлиб, 3230 м куб харсанг тош, 480 м куб бетон, 1760 м куб тош-шағал ишлари бажарилди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлигида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат тезкор штаб ташкил этилган.

Чирчиқ дарёси яқинидаги ҳудудларда мавсум давомида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида қирғоқ яқинидаги биноларнинг зарар кўриши ҳамда инсонлар ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чирчиқ дарёси қирғоқ муҳофаза зонасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятининг 4 та туманида сув тошиши мумкин