23:36 / 09.06.2017
7 866

Исландия мусулмонлари 22 соат давомида рўза тутишади

Исландия мусулмонлари 22 соат давомида рўза тутишади
Исландияда яшовчи мусулмонлар 22 соат давомида рўза тутишга мажбурлар. "Анадолу" агентлигига таяниб Кун.уз нашри шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

1500 нафар мусулмон истиқомат қилувчи мамлакатда ифтор (оғиз очиш) деярли ярим тунга тўғри келади, имсак (оғиз ёпиш) эса - тунги соат 2 атрофида.

Рейкьявик масжидларида бутун Рамазон давомида тунда ифторлик ўтказилади. Масжид вазифасини ҳам ўтовчи Исландия ислом фонди биносида ярим тунга яқин юзлаб мусулмонлар тўпланишади. Соат 23:48да азон айтилади, шундан сўнг мусулмонлар сув ичиб, вақтни ўтказиб юбормаслик учун дарҳол намоз ўқишга киришишади. Намоздан кейин биргаликда ифторлик қилинади. Унда мамлакатга ташриф буюрган мигрантлар ҳам қатнашишади.

"Рўза вақти қанча давом этишига қарамай, мусулмонлар унга амал қилишга қийналишмайди, зеро улар бирга йиғилишади. Бу ерда биз бир оиладекмиз. Эрталаб мусулмонлар шу ерга келишади, таомлар тайёрлашади, Қуръон тиловат қилишади, намоз ўқишади. Улар ифтор вақти ҳақида ўйлашмайди ҳатто. Фақат дастлабки уч кун қийинроқ кечади, кейин эса ўрганиб кетасиз", - дейди асли марокашлик имом Абулазиз Увлоний.

Исландияда тўрт йилдан буён яшаб келаётган покистонлик Имрон Ҳусайн эса мамлакатдаги мусулмонлар рўза вақти неча соат чўзилишига қарамай, унга амал қилишни яхши кўришларини айтди.

Исландия мусулмонлар энг кам бўлган мамлакатлар қаторига киради. У ерда жами 1500 га яқин мусулмон аҳоли яшайди. Бу аҳоли умумий сони (330 минг киши)нинг 0,5 фоизини ташкил қилади. Мамлакатдаги мусулмонларнинг аксарияти мигрантлардир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Исландия мусулмонлари 22 соат давомида рўза тутишади