10:50 / 10.06.2017
6 984

Мусофирчиликда рўзани эртароқ очиб юбориш мумкинми?

Мусофирчиликда рўзани эртароқ очиб юбориш мумкинми?
«Islom.uz» нашри муштарийларидан бири шундай савол йўллади: «Мен узоқ сафарга йўлга чиққан эдим. Йўлим икки кунлик йўл эди, биринчи куни рўза тутдим. Иккинчи куни ҳам ният қилдим-у, лекин рўзани очишга бир неча соат қолганда рўзамни очдим. Сафарда сал қийналганим сабаб очган эдим. Энди ўша кун учун бир кун тутиб бераманми ёки каффорат тутишим керакми?»

Нашр маъмуриятининг жавоби қуйидагича бўлди: «Мусофир рўзасини очиб юборса, бир кунига бир кун тутиб беради. Мусофирдан мурод бир жойда 15 кеча-кундуздан оз бўлган муддатда туришни ният қилган кишидир. Мусофир юртларга бориб 15 кеча-кундуздан кўп туришни ният қилганлар халқ тилида мусофир бўлса-да, шариат назарида мусофир ҳисобланмайди. Сиз 86 километрдан узоқроқ масофага йўлга чиққан бўлсангиз, фақат қазо тутиб берасиз».

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мусофирчиликда рўзани эртароқ очиб юбориш мумкинми?