14:21 / 10.06.2017
8 082

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва ёдгорлик мажмуаси қурилиш ишлари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва ёдгорлик мажмуаси қурилиш ишлари билан танишди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди. Бу ҳақда “ЎзА”га таяниб “Дарё” хабар берди.

Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Қурилиш лойиҳасига кўра, Ҳазрати Хизр мақбараси атрофида миллий меъморлик анъаналари асосида қўшимча айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда. Президентга мазкур қурилиш объектларининг лойиҳалари ҳақида сўзлаб берилди.

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун бўлиши зарурлигини таъкидлади. Айвонлар мақбара билан ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этди.

Мақбарани янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва ёдгорлик мажмуаси қурилиш ишлари билан танишди