12:38 / 12.06.2017
8 836

“Аскар” абитуриентлар! Энди қўшимча балл учун имтиёзлар ўзгарди

“Аскар” абитуриентлар! Энди қўшимча балл учун имтиёзлар ўзгарди
Жорий йилдан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, тавсияномага эга бўлган абитуриентларга бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.

Мисол учун, тавсияномаси бор собиқ оддий аскар кириш имтиҳонида 50 балл тўпласа, унга 25 балл қўшиб берилади.

Аввалги йиллари эса тўплаш мумкин бўлган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз бериларди. Бу ўзгармас 61.24 баллга тенг эди.

Низомнинг бошқа қисмлари ўз ҳолича қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Аскар” абитуриентлар! Энди қўшимча балл учун имтиёзлар ўзгарди