14:10 / 12.06.2017
7 095

Шавкат Мирзиёев Самарқандда ташкил этилаётган Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳаси билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқандда ташкил этилаётган Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳаси билан танишди
10 июнь куни Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Президентга бунёд этилаётган Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказининг умумий концепцияси, атрофини ободонлаштириш бўйича қилинадиган ишлар лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.

Муборак Рамазон ойида бундай эзгу ишларни бошлаш ва амалга ошириш ҳар жиҳатдан хайрли ва мақсадга мувофиқдир, деди давлат раҳбари. Пок ниятлар билан бошлаган ишимиз ўз мевасини беради. Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш керак. Имом Бухорий мажмуасига зиёратга келувчилар марказга ҳам киради, улар ҳақиқий ислом таълимоти тўғрисида керакли маълумотлар олсин.

Лойиҳаларда мажмуа атрофини ободонлаштириш, йўлларни кенгайтириш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш ва таъмирлаш лозимлиги ўз аксини топган, деб хабар беради ЎзА.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Самарқандда ташкил этилаётган Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази лойиҳаси билан танишди