14:59 / 13.06.2017
7 389

Умра-2017 Рамазон мавсуми бошланди. Бугун зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига учиб кетди

Умра-2017 Рамазон мавсуми бошланди. Бугун зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига учиб кетди
Бугун, 13 июнь куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 205 нафардан иборат дастлабки гуруҳи Тошкент – Жидда – Тошкент йўналиши бўйлаб Саудия Арабистони Подшоҳлигига умра амалларини бажариш учун учиб кетдилар, дея хабар беради Дин ишлари бўйича қўмитанинг Халқаро алоқалар бўлими.

Жорий йилнинг 13 июнь кунидан 29 июнь кунига қадар ўзбекистонлик фуқароларни умра зиёратига кузатиш ва кутиб олиш режалаштирилган.

Рамазон мавсумида зиёрат 10 кунни ташкил этади. Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Маккада эса 7 кун бўладилар. Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик 4 нафар ишчи гуруҳи, 13 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши), 3 нафар шифокор ва 2 нафар ошпаз хизмат кўрсатади.

Барча зиёратчилар марказлашган тиббий пунктларда менингит ва гриппга қарши зардоб билан эмланди.

Ўзбекистонлик зиёратчилар истиқомат қилишлари учун Мадина шаҳрида «Масжиди набавий»дан 100 150 метр масофада жойлашган тўрт юлдузли «Нур ал-Мавадда» меҳмонхонаси, Макка шаҳрида эса «Харам масжиди»дан 500 550 метр узоқликдаги «Аброж ал-Меридиан» меҳмонхонаси тайёрлаб қўйилган.

“Умра-2017” Рамазон мавсумида жами 672 нафар фуқароларимиз умра ибодатини адо этишлари режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Умра-2017 Рамазон мавсуми бошланди. Бугун зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига учиб кетди