17:57 / 13.06.2017
6 443

Дунёнинг энг бадавлат аёл ёзувчилари рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг энг бадавлат аёл ёзувчилари рейтинги эълон қилинди
Forbes Woman журнали 2016 йилнинг энг кўп ҳақ тўланувчи ёзувчилари рейтингини тузди. 13 июнь куни мазкур рейтингнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилди.

Унга кўра, биринчи ўрин британиялик ёзувчи Жоан Роулингга, Гарри Поттер ҳақидаги китоблар серияси муаллифига насиб этди. У 2016 йилда шунингдек "Фантастик мавжудотлар ва уларнинг макони" киносценарийси сифатида қатнашди. Шу билан бирга драматург Жек Торн билан бирга "Гарри Поттер ва лаънати болакай"нинг икки қисмини яратишда иштирок этди. Унинг ўтган йилги даромади 19 миллион долларни ташкил қилди, дея ёзди Кун.уз нашри.

Иккинчи ўринни "Ирланд қалблар", "Мак-Грегорлар", "Тунги ҳикоялар" ва "Станиславскилар оиласи" каби асарлар муаллифи америкалик Нора Робертс эгаллади. У шу кунга қадар 15 миллион доллардан зиёд пул ишлаб олди. Учинчи ўринда - "Зоя", "Оилавий альбом" асарлари муаллифи Даниэла Стил бўлиб, у 15 миллион долларни қўлга киритди.

Илк ўнликдан шунингдек Эрика Жеймс, (14 миллион доллар), Пола Хокинс 10 миллион доллардан ортиқ), Вероника Рот ( 10 миллион доллардан зиёд) ва Рейчел Рассел (8,5 миллион доллар) ўрин олишди.

Рейтинг тузишда муаллифларнинг 2016 йилда ўз асарлари учун олган даромадлари инобатга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дунёнинг энг бадавлат аёл ёзувчилари рейтинги эълон қилинди