19:27 / 16.06.2017
6 977

Энди Тошкентдан Остонага поездда бориш мумкин

Энди Тошкентдан Остонага поездда бориш мумкин
Ёз даврида йўловчиларни ташиш учун 2 июндан 25 августгача ҳафтада бир марта Самарқанд-Тошкент-Остона йўналиши бўйича янги 452/451-сонли поезди қатнови йўлга қўйилди. БУ ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖдан маълум қилишларича, поездлар қуйидаги жадвал бўйича ҳаракатланади.

Самарқанд шаҳридан жўнаб кетиш вақти жума соат 03:46да, Тошкентга етиб келиш вақти соат 07:35 ва жўнаб кетиш вақти соат 08:20да, Остона шаҳрига етиб келиш вақти шанба куни соат 17:22да.

Остона шаҳридан жўнаб кетиш вақти шанба куни соат 19:16да, Тошкентга етиб келиш вақти якшанба куни соат 01:05 ва жўнаб кетиш вақти соат 00:25да, Самарқанд шаҳрига етиб келиш вақти якшанба куни соат 05:03да.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди Тошкентдан Остонага поездда бориш мумкин