Абитуриентлар учун Қабул комиссиясига топшириладиган ҳужжатлар рўйхатини маълум қилган эдик. Бу гал тест топшириладиган фанлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларига тест синовлари топшириладиган фанлар рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси Давлат тест маркази ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди. Мажмуа таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган.
Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар тегишли равишда икки ёки уч фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади.
Мажмуалар қуйидаги фанлар бўйича шаклланади:
1. Она тили ва адабиёти
2. Рус тили ва адабиёти (рус гуруҳларда)
3. Қорақалпоқ тили ва адабиёти (қорақалпоқ гуруҳларда)
4. Математика (информатика билан) (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
5. Физика (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
6. Кимё (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
7. Биология (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
8. Тарих (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
9. География (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида)
10. Инглиз тили
11. Немис тили
12. Француз тили
Абитуриент чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади. Абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди