2017 йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 18:00 ларда Аваз Ахралович Исамухамедов ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яшнобод тумани ҳудудида жойлашган овоз ёзиш студияси биносида бўла туриб, фуқаро Файзуллаев Шерматга тегишли бўлган, баҳоси 400.000 сўмлик «Samsung Tab-3» русумли планшетини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда, ушбу ҳудудда хизматни олиб бораётган Яшнобод тумани ИББ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган, деб ёзмоқда «Тошкент шаҳар ИИББ» матбуот хизмати.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди