2017 йилнинг 11 июнь санаси. Фарғона шаҳрининг Оқариқ кўчаси, 130а-уйдан тонгги 2-3лар чамасида давлат рақами 40 D 271 МА бўлган “Спарк” автомобили ўғирланди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Шу куни соат 7:30 да Фарғона шаҳар ИИБга 1944 йилда туғилган Раҳматжон Бобохонов қўнғироқ қилиб, Жасур Раҳмоновга тегишли бўлган автомобиль номаълум шахслар томонидан ўғирлангани айтилган.
Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан шу куни “Тўсиб ушлаш” тадбири эълон қилинди ҳамда “Спарк” автомобиллари бирма-бир текширувдан ўтказилди.
Олиб борилган қидирув-суриштирув ишлари натижасида Фарғона шаҳар, Оқариқ кўчаси, 155-уйда истиқомат қилувчи, 1975 йилда туғилган Адҳам Абдужалилов автомобилни ўғирлаб чиқиб кетгани аниқланди ҳамда ИИБ ҳодимлари томонидан қўлга олинди.
Муқаддам судланган Адҳам Абдужалилов автомобилни маст ҳолда ҳайдагани оқибатида давлат рақами 40 D 271 МА бўлган “Спарк”ни ИИБ ходимларидан қочаётган вақтида дарахтга уриб олади. Оқибатда автомашинанинг ён қанотлари ҳамда чироқлари синган.
Айни вақтда фуқаро Адҳам Абдужалиловга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди