Аёл эрининг устига ёш йигитга тегишни хоҳлаб қолганди...

  • Жамият
  • 18-06-2017, 20:03
  • 2 516
  • Аёл эрининг устига ёш йигитга тегишни хоҳлаб қолганди...
    Шарқий Қозоғистонга қарашли Зыряновск шаҳрида яшовчи 55 ёшли эркак (эр-хотиннинг исм-фамилияси тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган) хотини билан танишлардан бириникига меҳмонга борганди. У ерда зиёфат қуюқ бўлди. Эр ҳам, хотин ҳам спиртли ичимликни тўйгунча ичишди. Қоронғи тушгач, уйга йўл олишди. Бироқ хотин маҳалла кўчасига чиқишгач, уйга кетишдан бош тортди.
    — Мен ўзимга ёш йигитни топдим, — деди аёл эрига. — Ўзинг кетавер! Мен ўйнашимникида қоламан! Мен ўша ёш йигит билан яшашни хоҳлайман!..
    Эркак аввалига буни кайфчиликка йўйди. Бироқ иш жиддий тус ола бошлагач, жаҳл отига минди. Бир-икки яхши гапириб кўрди. Хотинига таъсир қилмагач, чўнтагига қўл солди. Негадир чўнтагига пичоқ солиб олган экан. Пичоқни қўлига олди-ю, хотинининг кўкрак қисмига икки марта тиғ зарбасини йўллади. Аёл шу ернинг ўзида жон берди. Эркак эса гўё ҳеч нарса бўлмагандек, уйига жўнади. Ҳатто тунда тинч ухлади.

    Аёлнинг мурдаси эса туни билан кўча юзида қолиб кетганди. Эрталаб маҳалладагилар мурдани кўриб қолиб полицияга хабар беришди.
    Эркак қилган жиноятини ҳеч қандай қаршиликларсиз бўйнига олди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, қотил 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

    Манба: Hordiq.uz