20:39 / 19.06.2017
7 569

Россияда ишлаган ўзбекистонлик эркак ҳамюртини уриб ўлдирди

Россияда ишлаган ўзбекистонлик эркак ҳамюртини уриб ўлдирди
16 июнь куни Россиянинг Стерлитамак шаҳри полициясига Юрматинский туманидаги хонадонларнинг биридан номаълум кишининг жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушди. Тергов қўмитаси жабрланган киши Ўзбекистон фуқароси эканини аниқлади.

Мазкур воқеа юзасидан инсон саломатлигига қасддан зиён етказганлик айби билан жиноят иши очилиб, 46 ёшли ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди.

Тергов маълумотларига қараганда, 16 июнь куни кечаси 46 ёшли шахс ва унинг 43 ёшли ҳамюрти ўртасида низо юзага келган. Мунозаранинг сабаби эса иш масаласида бўлган. Жанжал вақтида 46 ёшли эркак қўли ва оёқлари билан рақибининг бошига зарба берган. Оғир калтаклардан сўнг 43 ёшли киши воқеа жойида жон берган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Манба: Qalampir.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияда ишлаган ўзбекистонлик эркак ҳамюртини уриб ўлдирди