13:11 / 20.06.2017
8 847

Matiz остида қолган бола ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди

Matiz остида қолган бола ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди
Жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳрида тахминан соат 19:00 ва 20:00 атрофида 1-сонли шаҳар сил касалликлари шифохонаси рўпарасида жойлашган АЁҚШ ёнида мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани ва машина босиб кетган ёш бола вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий ахборот берди, деб ёзади Hordiq.uz нашри. Аниқланишича, 15 июнь куни соат 19:30 ларда, Тошкент шаҳар Олмазор тумани КҲАЙ кўчасида жойлашган “Гранд Нур” меҳмонхонаси қаршисида Олмазор туманида яшовчи ҳайдовчи Н.А. (1995 йилда туғилган) Matiz русумли транспорт воситасини бошқараётиб, Олмазор туманида яшаган, 2013 йилда туғилган Қ.Ф.ни уриб юборган.

Натижада пиёда тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва 16 июнь куни соат 01:00 да ушбу шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Matiz остида қолган бола ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди