23:27 / 20.06.2017
9 656

Самарқандда фуқаролар ишлаш учун қонуний равишда Россияга кетишлари мумкин

Самарқандда фуқаролар ишлаш учун қонуний равишда Россияга кетишлари мумкин
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Азиз Абдуҳакимов 19 июнь куни Санкт-Петербург делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади Hordiq.uz нашри.
Азиз Абдуҳакимов ва Санкт-Петербург меҳнат ва бандлик бўйича Қўмита раиси Д.Чернейко билан суҳбатлашди. Учрашув давомида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси масаласи бўйича агентлик вакиллари ҳам иштирок этишди.
Мулоқот давомида Самарқандда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича Россия миграцион маркази ташкил этиш борасида муҳокама ўтказилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири марказда меҳнат мигрантларининг ҳужжатларни олиш учун тўлиқ шароитлар яратилиши лозимлигини таъкидлади. Ўз навбатида Чернейко ҳам меҳнат мигрантларининг Ўзбекистонда тест синовларидан ўтиши ва бошқа комплекс тайёргарликлар олиб бориши учун шарт-шароитлар яратилиши зарурлигини айтиб ўтди.
Ҳар икки томон ҳам Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган келишув рус тили бўйича тест топшириш, тиббий суғуртани қўлга киритиш ва меҳнат миграциясини қонунийлаштиришни мукаммаллаштиришга хизмат қилишига умид билдиришди.
Бу орқали мигрантларнинг меҳнат муҳофазаси, яшаш шароити ва асосийси иш ҳақи ўз вақтида тўланиши кафолатланади.
Санкт-Петербург делегацияси Бухоро ва Самарқанд вилоятларига ҳам ташриф уюшириши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда фуқаролар ишлаш учун қонуний равишда Россияга кетишлари мумкин