Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ходимлари томонидан умумий қиймати 232 миллион сўм бўлган дори воситаларини олиб кириш ҳолати аниқланди, деб ёзмоқда «Uznews» нашри.
Дори-дармонларнинг биринчи партияси Тошкент халқаро аэропортида Москвадан учиб келган фуқаронинг багажини текшириш давомида аниқланди. Текширув натижасида жиноятчи 23 турдаги 3389 дона дори воситалари ва 4 турдаги 8 дона биологик актив қўшимчаларни олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган.
Бундан ташқари, экспертиза хулосаларига кўра, мазкур дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш тақиқлангани маълум бўлди.
Мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 84 млн сўмдан кўп деб баҳоланмоқда.
Шунингдек, Истанбул-Тошкент йўналишида учуб келган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси дори воситаларини оёқ кийимлар қутилари орасига яширган ҳолда олиб кирмоқчи бўлишган.
Текширув давомида 3 нафар фуқаронинг багажларида 3 турдаги 3700 донадан ортиқ дори воситалари борлиги аниқланган.
Дори воситаларининг умумий қиймати 148 млн сўм атрофида бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди