21:52 / 21.06.2017
6 607

Автомобилларни ювиш шохобчасидан Lacetti автомашинаси олиб қочилди

Автомобилларни ювиш шохобчасидан Lacetti автомашинаси олиб қочилди
2017 йил 14 июнь куни соат 01-00 ларда Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасида жойлашган автомобилларни ювиш шаҳобчасида қаровсиз қолдирилган, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган С.С.га тегишли “Ласетти” русумли автомобили олиб қочилди, деб ёзади 1news.uz.

Буни Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган, 1979 йилда туғилган Х.Р. маст ҳолда амалга оширган.

Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль Бухоро тумани, Работипиён Қ.Ф.Й. ҳудудидаги дала майдонидан ағдарилган ҳолда топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган Х.Р. ушланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобилларни ювиш шохобчасидан Lacetti автомашинаси олиб қочилди