22:05 / 21.06.2017
9 267

МДҲдаги энг машҳур шаҳарлар рейтинги: Тошкент нечанчи ўринда?

МДҲдаги энг машҳур шаҳарлар рейтинги: Тошкент нечанчи ўринда?
“ТурСтат” таҳлилий агентлиги 2017 йил ёз мавсумида саёҳат қилиш учун Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг энг машҳур шаҳарлари рейтингини тузди.

Шаҳарлар рейтингининг юқори ўринларини Қозоғистон, Озарбайжон, Белоруссия, Арманистон ва Ўзбекистон пойтахтлари эгаллади.

Рейтинг саёҳат учун таклифлар ва меҳмонхоналарни онлайн тарзда банд этиш тизими маълумотларини таҳлил қилиш натижаларига асосан тузилди.

“ТурСтат” маълумотларига кўра, сайёҳлар Тошкентга ўртача ҳисобда 2,5 кунга ташриф буюради ва бир сутка меҳмонхонада яшаш учун 45 доллар сарфлайдилар.

Туристлар учун МДҲдаги энг арзон шаҳарлар – Ашхобод ва Бишкек, энг қимматлари эса – Остона ва Боку экан.

Шундай қилиб, 2017 йилда ёзги саёҳат учун МДҲнинг 10 та энг машҳур шаҳари рейтинги билан танишинг:

1. Остона (Қозоғистон)
2. Боку (Озарбайжон)
3. Минск (Беларусь)
4. Ереван (Арманистон)
5. Тошкент (Ўзбекистон)
6. Олмаота (Қозоғистон)
7. Кишинев (Молдова)
8. Бишкек (Қирғизистон)
9. Киев (Украина)
10. Ашхобод (Туркманистон)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МДҲдаги энг машҳур шаҳарлар рейтинги: Тошкент нечанчи ўринда?