19:02 / 22.06.2017
9 252

Тошкентда икки қулфбузар ўғри аёл қўлга олинди

Тошкентда икки қулфбузар ўғри аёл қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида номаълум шахслар асли қашқадарёлик бўлган, ҳозирда вақтинча Чилонзор туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Б.М.нинг уйига эшик қулфини калит танлаш йўли орқали очиб кирган.

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, у ердан умумий қиймати 17.000.000 сўмлик 7 турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари ва шу хонадонда меҳмонда бўлган Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи хусусий тадбиркор, 1988 йилда туғилган М.Л.га тегишли ичида 2.000.000 сўм пули ва 11.000 АҚШ доллари бўлган сумкасини ўғирлаб кетган.

Ички ишлар органларининг тезкор чоралари натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар аёл 1973 йилда туғилган А.Б. ва 1974 йилда туғилган Н.А. содир этгани аниқланиб, ушланган.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда икки қулфбузар ўғри аёл қўлга олинди