Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида икки ўзбекистонлик 6 синфда ўқийдиган қизни зўрлаганликда айбланмоқда, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
Красносельский туманида яшовчи 36 ёшли аёл полицияга унинг қизини бошқа мамлакатдан келган икки йигит таҳқирлагани ҳақида ариза берган. Тезкор-қидирув ишлари натижасида жиноят икки ўзбекистонлик томонидан содир бўлгани аниқланган.
Биринчи воқеа 2016 йилнинг кузида содир бўлган. Мактабдан уйига қайтаётган қизга ўз уйи кираверишида нотаниш шубҳали шахс ҳужум қилган ва уни зўрлаган.
Бу ҳодисадан ярим йил ўтгач, яна шу ерда ўша қизга 20 ёшли йигит ташланган. Маълум бўлишича, у ҳам ўзбекистонлик бўлиб, шунингдек, 2004 йилда туғилган қизга ҳам тажовуз қилган.
Икки ўзбекистонлик ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Уларга нисбатан вояга етмаганларни зўрлаш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди