12:01 / 24.06.2017
6 593

Рамазон ҳайити куни метро ва автобуслар эрта тонгдан иш бошлайди

Рамазон ҳайити куни метро ва автобуслар эрта тонгдан иш бошлайди
Ўзбекистонда 26 июнь, душанба куни Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Тошкентда автобус ва метролар қатнови эрталабки соат 4:00 дан иш бошлайди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” ташкилоти хабар берди.

Эрталабки транспорт қатнови Рамазон ҳайити байрами куни Тошкентда яшовчи фуқароларни шаҳардаги масжидларга ҳайит намозини адо этиш учун вақтида элтишга хизмат қилади.

Ушбу ҳолат ўтган йили ҳам кузатилганди. Пойтахт аҳолиси учун янада қулайлик яратиш мақсадида транспорт ҳаракати саҳарлаб йўлга қўилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамазон ҳайити куни метро ва автобуслар эрта тонгдан иш бошлайди