Тошкентда турли ҳийла-найранглар билан одамларнинг ишончига кириб, улардан катта миқдордан пул олган фолбин аёл қўлга туширилди, деб ёзмоқда “Даракчи” нашри.
Масалан, тижорат билан шуғулланувчи аёл фолбинга учраб эри хиёнат қилаётгани, уни бу йўлдан қайтариб беришини сўрайди.
Қармоғига наҳанг балиқ илинганини сезган фолбин уни аврашга тушади: яқинда ўлиши, агар доллар олиб келса, пулнинг серия рақамига қараб дуо ўқиб қўйиши ва шу орқали уни ўлимдан қутқариб қолишини айтади. Шу тариқа фолбин ҳийла-найранг йўли билан тижоратчи аёлдан 5300 АҚШ доллари олади.
Фолбин, бундан ташқари, яна бошқа ватандошларни ҳам чув тушириб, катта миқдорда маблағ ундиради.
“Фолбиннинг фирибгарлик фаолиятида қонун ҳимоячилари томонидан чек қўйилди. Энди у жинояти учун қонун олдида жавоб беради”, дея маълум қилади жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани суди судьяси Зоир Камолов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди