16:32 / 28.06.2017
5 635

Қандай қилиб лойдан краб тутиш мумкин?

Қандай қилиб лойдан краб тутиш мумкин?
Бо Гривз лақабли австралиялик лойда шох ёрдамида гигант краб тутиш йўлини намойиш қилди. Унинг Facebook'даги саҳифасида тақдим этилган видео Kun.uz нашри эътиборини тортди.

Дастлаб Гривз лойда чуқур туйнук ҳосил қилди. У ерга боши билан киргач, шох ёрдамида крабнинг эътиборини жалб қилди. Шундан сўнг у қўллари билан қисқичбақасимонни тутиб, уни ташқарига олиб чиқди.

"Краб икки марта менга ҳужум қилди, бармоғимни йўқотишимга бир баҳя қолди, сал бўлмаса билагим ҳам тилкаланиб кетарди", - деб ёзди Гриз.

Шундай ёқимсиз асоратлар эҳтимолига қарамай, қаҳрамон буни "вақт ўтказишнинг яхши усули" деб топди ва австралияликларнинг барчасига тавсия қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қандай қилиб лойдан краб тутиш мумкин?