23:14 / 28.06.2017
11 359

Бу йил битирувчиларга 360 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилади

Бу йил битирувчиларга 360 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилади
Жорий йилнинг 5 ойи мобайнида Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 8 триллион 100 миллиард сўмлик кредитлар ажратилди. Бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробарга кўпдир.

Кредитларнинг 1 триллион 900 миллиард сўми кичик бизнес субъектларига ажратилган микрокредитлар ҳисобланади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш доирасида тижорат банклари томонидан хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга 1 триллион 255 миллиард сўмлик, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлашга 174 миллиард 300 миллион сўмлик, аёллар тадбиркорлигига қарийб 346 миллиард сўмлик, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 156 миллиард сўмдан зиёд кредитлар ажратилган.

Шунингдек, 2017 йилнинг январь-май ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ажратилган кредитлар ҳажми 1 триллион 307 миллиард сўмни, ноозиқ-овқат истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредитлар ҳажми эса 1 триллион 551 миллиард сўмни ташкил этган.

Қайд этиш жоизки, кредит йўналишлари орасида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга ажратилган имтиёзли микрокредитлар ҳажми бирмунча ошган. Хусусан, жорий йилдаги кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга кўпайган.

Умуман олганда, 2017 йилнинг охирига қадар тижорат банклари томонидан битирувчиларга 360 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ажратилиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу йил битирувчиларга 360 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилади