14:23 / 29.06.2017
7 085

Ўзбекистонда илк бор АҚШнинг нуфузли университети ўз бўлинмасини очади

Ўзбекистонда илк бор АҚШнинг нуфузли университети ўз бўлинмасини очади
Тошкентга АҚШнинг Вебстер университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Маҳер амалий ташриф билан келди, — деб хабар бермоқда Uznews нашри.

27 июнь куни Webster университети вице-президенти Питер Маҳер ТАТУгаташриф буюрди.

Бошланғич музокаралар натижасида, “Ахборот технологиялари (Информатика, Кибер хавфсизлик)”, “Медиа коммуникация (Телевизион технологиялари)” йўналишлари бўйича бакалавриатура дастурини ўқув жараёнига тадбиқ этиш юзасидан келишиб олинди.

Бундан ташқари, меморандум бандларини бажариш мақсадида, Webster университетининг халқаро таълим дастури асосида ТАТУда факультет ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

28 июнь куни АҚШнинг етакчи хусусий университетларининг биридан кeлган вакиллар ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлигида учрашув ўтказди.

Учрашувда Вебстер университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Вебстер университети билан ҳамкорлик ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро стандартлар асосида соҳа мутахассисларининг замонавий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

1915 йилда асос солинган Webster университети АҚШнинг Миссури штатида, Сент-Луисе шаҳрида жойлашган. Вебстер хусусий нотижорат олий таълим муассасаси бўлиб, унда 17.000 нафар талаба қатор йўналишларда, жумладан ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасида таълим олади. Университет Европа, Осиё ҳамда Африка минтақаларида ўз кампусларига эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда илк бор АҚШнинг нуфузли университети ўз бўлинмасини очади