18:02 / 30.06.2017
14 050

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тугатилди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тугатилди
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойи бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтди. Ҳозирги кунда “Камолот” ЁИҲга нисбатан ёшларнинг ишончи сўниб бораётгани таъкидланди. Шавкат Мирзиёев залга йиғилган ёшлар билан суҳбат қурар экан, ташкилот номини ва фаолиятини тубдан ўзгартириш вақти келганини айтди.

Шу муносабат билан “Камолот” ЁИҲ нодавлат-нотижорат ташкилоти фаолияти тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилди. Бу ҳақда яна батафсил маълумот берамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тугатилди