21:21 / 30.06.2017
8 478

Озодбек Назарбеков “Ёшлар” телеканали директори бўлади

Озодбек Назарбеков “Ёшлар” телеканали директори бўлади
“Камолот” ЁИҲ фаолияти тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ташкилоти тузилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда Қурултой ўз ишини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қурултойда нутқ сўзлар экан, янги ёшлар ташкилотига кўплаб ваколатлар тақдим этди. Қурултойда иштирок этаётганларнинг ёзишича, “Ёшлар” телеканали акцияларининг 50 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ўтади.

Шавкат Мирзиёев ушбу телеканалнинг ёшлар ҳаётини ёритишда сусткашликка йўл қўяётганини алоҳида таъкидлади. Маълум қилишларича, “Ёшлар” телеканалига Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков директор этиб тайинланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озодбек Назарбеков “Ёшлар” телеканали директори бўлади