14:02 / 01.07.2017
7 725

Йўлдан адашганлар - Самарқанд вилоятидаги ҳодиса

Йўлдан адашганлар - Самарқанд вилоятидаги ҳодиса
2017 йилнинг 26 июнь куни тонгги соат 07:40 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра, Ш.Тошпўлатова 25 июнь куни ўртоқлари билан Қўшработ туманидаги тоғли ҳудудга дам олиш учун боришган. Саёҳат чоғида улар йўлдан адашиб қолганлиги сабабли кечқурун тоғда тунашга мажбур бўлишган, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Олинган хабар асосида, қутқарув отряди навбатчи сменаси зудлик билан воқеа жойига чиқиб кетган.

Қидирув-қутқарув ишлари Қўшробод тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган. Жабрланганлар шу куннинг ўзида тахминан соат 15:30 да тоғ чўққисида топилган ва уларни аҳоли яшаш жойига эвакуация қилиш тадбирлари амалга оширилган. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва соғ-саломат ота-оналарига топширилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўлдан адашганлар - Самарқанд вилоятидаги ҳодиса