18 ёшни қаршилаган Хуршида Ражабий яқиндагина Чорбоғ қишлоғида яшовчи Зафар Пировга турмушга чиққанди. Улар тўй куни танишишди. Афсуски, Зафар биринчи никоҳ кечасидаёқ масалани кўндаланг қўйди. Аниқроғи, турмуш ўртоғининг бокиралигига ишонмади.
Хуршиданинг гапига қараганда, тўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтган. Врачлар унга ирсий экспертиза хулосаси ҳамда соғломлиги ҳақида маълумотнома ҳам беришган. Лекин Зафар унинг бокиралигига ишонмади ва Душанбе шаҳрига қайта тиббий кўрикдан ўтказиш ниятида олиб кетди. Экспертиза Хуршиданинг тўйдан олдин бокира бўлганини тасдиқлади. Аммо Зафар барибир ишонмади. Худонинг берган куни бокира эмаслигини Хуршиданинг юзига солиб жанжал кўтарадиган бўлди. Жанжалларнинг кети кўрина қолмади.
2017 йил 22 июн куни кечаси Хуршида уксус кислотасини ичиб жонига қасд қилди. Уни дарҳол касалхонага етказишди. Бахтга қарши врачлар Хуршидани ҳаётга қайтара олишмади. Буйраклари ишлашдан тўхтаган экан.
— Эри қизимни Душанбега кўрикдан ўтказишга олиб кетганини эшитганимда, — дейди марҳуманинг онаси Фозила Мирзоева. — Дарҳол уйларига бориб қизимни олиб кетишимни айтдим. Лекин Зафарнинг онаси, яъни, аёл қудам ҳаммаси яхши экани, ўғли ортиқ бундай хатоликка йўл қўймаслигини айтиб туриб олди…
Тожикистонда келин бўлиб тушаётган қиз албатта бокира бўлиши лозим. Агар биринчи никоҳ кечаси бокиралиги кузатилмаса, уни уйдан ҳайдаб солишади. Ота-онаси ҳам уйига киритмайди. Хуллас, бир умр шу нарса, шармандалик қизнинг юзида доғ бўлиб қолиб кетади.
Айни пайтда ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари давом эттирилмоқда.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Ўткир томоқ оғриғининг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш усуллари